Ўзбекистон йўл инфраструктурасини ривожлантиришга $10 млрд. йўналтиради

Дата: 15:41, 27-01-2015.

Тошкент. 27 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 2015-2019 йилларда Йўл инфраструктурасини ишлиб чиқаришни ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури ишлаб чиқилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Унда автомобил ва темир йўллар, логистика ва коммуникация марказларини янада ривожлантириш бўйича аниқ чоралар кўзда тутилмоқда. Ушбу йўналишда қиймати $10 млрд бўлган 150 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган”, – дейилади Ўзбекистон ҳукуматининг яқин ва узоқ истиқболдаги ҳаракатлар дастурида.

Хусусан, темир йўлларни ривожлантириш ва электрлаштириш бўйича 13 лойиҳа алоҳида назорат остида бўлади. Булар орасида Ангрен-Поп, Мароқанд-Қарши, Қарши-Термиз, Мароқанд-Бухоро йўналишлари бор. Шунингдек, ҳукумат Ўзбек миллий автомагистралининг 1,8 минг км участкасини қуриш ва реконструкция қилишни таъминлаши, Қарши, Қўқон, Тошкент, Бухоро, Гулистон шаҳарларининг янги айланма йўлларини қуриши, маҳаллий аҳамиятга эга йўлларни босқима-босқич модернизация қилишни ташкил этиши зарур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: