Ўзбекистон йўл хўжалигини модернизация қилишга 53,184 млрд сўм йўналтиради

Дата: 15:44, 20-06-2014.

Тошкент. 20 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан “Ўзавтойул” ДАКнинг 14 иқтисодий ночор корхоналарини молиявий соғломлаштириш дастури тасдиқланди. Қарорга мувофиқ, ушбу мақсадларга 53,184 млрд сўм ($23,04 млн) йўналтирилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Дастурни амалга ошириш натижасида 2014 йил охирига бориб 1,79 минг янги иш ўринлари яратилади. Айни пайтда модернизация қилинаётиган корхоналар қувватларидан фойдаланиш даражасини икки бараварга ошириш режалаштирилган (2013 йилдаги 28,2%дан 2014 йилда 56,4%гача).
Шунингдек, қарор билан “Ўзавтойул” ДАК корхоналари томонидан Тармоқ рентабеллиги кўрсаткичини қўллаш тўғрисидаги низом қабул қилинди. Унга кўра, автомобил йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва уларга қараш ишлари бўйича зарур фойда даражаси тўғридан-тўғри харажатларга 15% ҳажмида белгиланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: