Ўзбекистон йўл хавфсизлиги меъёрларини халқаро даражада таъминлаш томон бормоқда
Тошкент. 1 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонга Европа транспорт келушуви талабларига мувофиқ рақамли тахографлардан (траспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ускунаси) фойдаланиш тизимини жорий этишда техник кўмак кўрсатилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу масала Ўзбек автомобиль ва дарё транспорти агентлигида (ЎзАДТА) “ТРАСЕКА – Автомобиль транспорти хавфсизлиги II” лойиҳаси раҳбари Алан Росс билан бўлган учрашувда муҳокама қилинди.
ЎзАДТА хабарига кўра, учрашувда Европа келишуви доирасида халқаро автомобиль ташувларини амалга оширадиган транспортга қўлланадиган чоралар ҳақида сўз борди.
Мамлакатга йўл ҳаракати хавфсизлигини ривожлантиришда ТРАСЕКА –Европа Иттифоқи ва Шарқий Европа, Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё ҳамкор-мамлакатлари билан транспорт соҳасида халқаро ҳамкорлик дастури доирасида техник кўмак кўрсатилмоқда.