Ўзбекистон йўл қурилиш корхоналари учун 536 дона замонавий техникалар сотиб олади

Дата: 17:32, 02-07-2015.

Тошкент. 2 июл. ЎзТАГ – 2015 йил сўнгига қадар “Ўзавтойўл” ДАК йўл қурилиш корхоналари моддий-техник базасини мустакамлаш мақсадларида 536 дона замонавий техникалар сотиб олиш ниятида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бундан ташқари, яқин тўрт йилда автомобил йўлларини таъминлаш ва жорий таъмир қилиш учун 993 дона йўл-таъмир техникалари олинади. 2016-2019 йилларда 38 комплект асфалтобетон ва цементобетон заводлар, бетон аралаштириш қурилмалари, бўлиш-ажратиш линиялари ва бошқа турдаги техникалар олиш орқали ишлаб чиқариш қувватлари янгиланади”, – деб таъкидлашди компания матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда 13 ҳудудий йўл-эксплуатация ташкилотлари, халқаро ва давлат аҳамиятидаги йўлларга хизмат қилиш бўйича 7 худудий ихтисослашган таъмир-эксплуатация корхоналари, йўл хўжалиги бўйича 161 туман пудрат-таъмир-эксплуатация корхоналари фаолият юритмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: