Ўзбекистон йўллар сифатини ўрганиш учун замонавий ихчам лабораториялар партиясини сотиб олади
Тошкент. 26 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон автомобиль йўллар илмий-текшириш институти йўллар сифатини ўрганиш учун замонавий ихчам лабораториялар партиясини сотиб олиш лойиҳасини амалга оширмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Автомобиль йўлларини текшириш, лаборатор синовлардан ўтказиш ва кадастрлаш учун ускуна ва техника Фарғона вилоятидаги узунлиги 376 кмлик ҳудудий йўлларни ривожлантириш дастурига мувофиқ, халқаро молия институтлари билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳа доирасида сотиб олинади”, - деб таъкидлашди “Ўзавтойўл” АКда.
Лойиҳадан кўзланган мақсад – Ўзбекистонда йўлларни таъмирлаш ва уларга қараш бўйича бошқарувни яхшилашдан иборат. Замонавий ихчам лабораторияларнинг сотиб олиниши нафақат қурилиш ишлари сифатини назорат қилишни яхшилашга, балки мавжуд магистралларларни тўлиқ текширувдан ўтказишга имкон беради. Ушбу маълумотлардан кейинчалик янги йўлларни лойиҳалаштириш ва айрим участкаларни таъмирлаш ва реконструкция қилишда фойдаланилади.