Ўзбекистон йўллар қуриш ва таъмирлашга инвестициялар ҳажмини деярли учдан бирга оширди

Дата: 14:35, 17-11-2015.

Тошкент. 17 ноябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича Ўзбекистонда автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш бўйича 1 трлн сўмдан зиёд маблағ ўзлаштирилди, бу эса ўттган йилнинг муқобил давридагидан 32,4% кўпдир., деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бундан 375,6 млрд сўми 93,7 км автойўлларни реконструкция қилишга, 135,6 млрд сўми 63,3 км йўлларни капитал таъмирлашга, 431,7 млрд сўми 42654 км йўлларни жорий таъмирлашга йўналтирилди”, - деб таъкидлашди “Ўзавтойўл” ДАК матбуот хизматида.

$1 = 2721,12 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: