Ўзбекистон йўллар ва кўприклар қуришда хитой тажрибасидан фойдаланишни режалаштирмоқда

Дата: 11:29, 09-02-2015.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – “Ўзавтойўл” ДАК делегацияси хитой компанияларининг йўллар ва кўприклар қуришдаги тажрибасини ўрганиш мақсадида Шанхайга ташриф буюрди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ташриф давомида ўзбекистонлик мутахассислар хитойнинг йўл ва кўприк қуришга ихтисослашган “Hargan Engineering”, “China Railway Tunnel Overseas Engineering”, “Shanghai Sanme Mining Machinery” компаниялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказдилар. Ушбу учрашувлар юқоридаги мавзуга доир амалий тажрибалар билан ўртоқлашишга имкон берди”, – деб таъкидлашди “Ўзавтойўл” ДАК матбуот хизматида.

Биргаликдаги ўзбек-хитой назарий ва амалий тадбирлари доирасида олинган тажриба Ўзбекистонда автомобил йўллари, кўп қаватли йўл ажратгичлари ва кўприкларини лойиҳалаш ва қуриш иши сифатини оширишда муҳим қадам бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: