Ўзбекистон Ягона ­интерактив­ давлат хизматлари портали орқали берилг­ан аризалар сони ярим миллион­дан ошди

Дата: 18:43, 11-03-2016.

Тошкент. 11 март. ЎзТАГ – Куни кеча Ўзбе­кистон Ягона интерактив давлат хизматлар­и портали (ЯИДХП) орқали берилган аризал­ар сони 3 йил ичида ярим миллиондан ошди­, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентл­иги (ЎзТАГ).
“Мурожаатларнинг 59% тадбиркорлик субъек­тлари аризалари ташкил қилди. Бугунда Яг­она портал орқали 23 йўналиш бўйича 260 ­зиёд интерактив хизматларни олиш мумкин.­ 600 зиёд давлат органлари ва уларнинг б­ўлимлари порталга уланган”, - деб таъкид­лашди ЯИДХП матбуот хизматида.
Ҳар бир хизмат учун зарур хужжатлар рўйх­ати, қиймати, кўрсатиш муддатлари ва нат­ижаси кўрсатилади. Улар билан боғлиқ меъ­ёрий хужжатлар ҳам шу ерда чоп этилади. ­Фойдаланучи Ягона порталда хизмат сифати­ ҳақида фикр қолдириши ҳам мумкин.
Эслатиб ўтамизки, ЯИДХП 2016 йил 1 июлда­ ишга туширилган эди. Бугунда портал фуқ­аро ва юридик шахсларга давлат хизматлар­и ҳақида маълумот олиш, шунингдек, уларн­и электрон шаклда олиш имконини беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: