Ўзбекистон Ягона интерактив давлат хизматлари порталида фақат июн ойининг ўзида рекорд сонли мурожаатлар қайд этилди

Дата: 14:45, 26-06-2014.

Тошкент. 26 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ягона интерактив давлат хизматлари порталида фақат июн ойининг ўзида рекорд сонли мурожаатлар қайд этилди. 2014 йилнинг 24 июнига келиб, уларнинг сони ой бошидан бери 3 мингтани ташкил қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ягона порталда йиғилаётган статистикага мувофиқ, мурожаатлар сони 2013 йил сентябридан (419 муцрожаат) бери таҳлил этилмоқда. Жорий йилнинг январ ойида Ягона портал 1,59 минг мурожаатни қабул қилган бўлса, февралда улар сони 2,173тага, мартда 2,197тага, апрелда 2,482 тага, майда 2,84тага етган.
Мурожаатлар бир неча тоифага бўлинган бўлиб, улар орасида юридик ва жисмоний шахслардан, тадбиркорлардан олинган мурожаатлар ҳамда call-марказ орқали олинган мурожаатлар бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: