Ўзбекистон ЯИДХПда 71 мингдан ошиқ мурожаатлар рўйхатга олинди

Дата: 14:50, 14-11-2014.

Тошкент. 14 ноябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 14 ноябр ҳолатига келиб Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) 71,507 мингдан ошиқ мурожаатлар рўйхатга олинди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Сайт маълумотларига кўра бугунда 7,526 минг мурожаат (11%) кўриб чиқилмоқда, 63,981 минг (89%) мурожаатларни кўриб чиқиш якунланган.

Шу билан бирга, жисмоний шахслардан 42,647 минг мурожаат (60%), юридик шахслардан 28,86 минг мурожаат (40%) келиб тушгани маълум.

Янгилик билан ўртоқлашиш: