Ўзбекистон ЯИДХПда тадбиркорлик фаолиятига доир меъёрий-ҳуқуқий хужжатларни баҳолаш тизими жорий этилади

Дата: 13:38, 26-12-2014.

Тошкент. 26 декабр. ЎзТАГ – 2015 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) тадбиркорлик фаолиятига доир ишлаб чиқилаётган ва жорий этилаётган меъёрий-ҳуқуқий хужжатларнинг таъсирини баҳолаш тизими жорий этилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат Хусусийлаштириш қўмитасидан хабар қилишларича, бу Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 декабрдаги “Қонунчилик хужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Қарорга мувофиқ, 1 январдан бошлаб ишлаб чиқилаётган тадбиркорлик фаолиятига таъсир қилувчи меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар ЯИДХПда жойлаштирилади.

Хужжатлар порталда давлат ва хўжалик бошқаруви, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан жойлаштирилади. Бундан кўзланган мақсад – уларни муҳокама қилиш ва уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолашдир.

Муҳокама иштирокчиларидан тушган таклифлар ишлаб чиқувчилар томонидан мажбурий равишда кўриб чиқилиши лозим.

Ишлаб чиқилаётган хужжат муҳокамаси у манфаатдор вазирлик ва муассасалар билан келишилиш тартиби бошлангунга қадар давом этади, қабул қилинган хужжатлар бўйича эса у қабул қилинганидан камида бир йилдан кейин бўлиб ўтади.

Олинган таклифлар ишлаб чиқувчилар томонидан қабул қиилнган ёки радъ этилганига қарамасдан чекловсиз танишиш учун ЯИДХПда мавжуд бўлиши зарур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: