Ўзбекистон ЯИМ 2019 йилнинг биринчи чорагида 5,3 фоизга ўсди

Дата: 16:03, 10-05-2019.

Тошкент. 10 май. ЎзТАГ - Ўзбекистон ички ялпи маҳсулоти (ЯИМ) 2019 йилнинг биринчи чорагида 5,3 фоизга ўсди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон Республикаси ЯИМни 2019 йил январь-март ойларида дастлабки баҳолаш бўйича жорий нархларда 91 097,7 млрд. сўмни ташкил этди ва 2018 йилнинг январь-март ойларига нисбатан 5,3% га ошди", дейилади Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси сайтидан олинган хабарда.

ЯИМ дефлятори индекси 2018 йил январь-март ойларидаги нархларга нисбатан 120,4% ни ташкил этди. Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот 2 734,4 минг сўмни ташкил этди, бу 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 3,4% га юқоридир.

"Иқтисодий ўсиш суръати иқтисодиётнинг асосий тармоқларида кузатилган ижобий динамика билан боғлиқдир. Иқтисодиётнинг барча тармоқлари томонидан яратилган ялпи қўшилган қиймат ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) умумий ҳажмининг 88,7% ни ташкил этди ва 5,2% га ўсди. Маҳсулотлар соф солиқларнинг ЯИМ таркибида улуши 11,3% ташкил этди ва 5,8% даражасида ўсиш қайд этилди, дейилади хабарда.


Сурат манбаи: finance.rambler.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: