Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 199 трлн сўмни ташкил қилди

Дата: 21:23, 23-02-2017.

Тошкент. 23 феврал. ЎзТАГ – 2016 йилда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 199 трлн 325,1 млрд сўмни ташкил этди, ўсиш суръати 7,8%га тенг бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2016 йилнинг январ-декабрида ЯИМнинг ўсишига, қурилиш (12,5%), савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар (13,4%), шунингдек, ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа (7,1%) каби иқтисодий фаолият турларининг қўшилган қийматлари ўсиши асосий таъсир кўрсатди.

ЯИМ умумий ҳажмининг 81,3% иқтисодиётнинг нодавлат тармоғига, 18,7% давлат тармоғига тўғри келди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: