Ўзбекистон ЯИМ реал ўсиши суръатлари барқарорлигича қолмоқда – ХВЖ

Дата: 13:24, 05-11-2014.

Тошкент. 5 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) реал ўсишининг суръатлари кескин ўзгариши кузатилаётгани йўқ, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) “Марказий Осиё ва Кавказ: хавфларнинг ошиши ислоҳотларни кучайтиришни талаб қилмоқда” номли таҳлилий маърузасидан шундай хулоса чиқариш мумкин.

Хусусан, 2000-2010 йилларда Ўзбекистон ЯИМнинг ўртача реал ўсиш кўрсаткичлари 6,7%, 2011 йилда – 8,3%, 2012 йилда – 8,2%, 2013 йилда – 8% ташкил қилди, 2014 ва 2015 йилларда, ХВЖ мутахассислари тахминларига кўра, навбати билан 7% ва 6,5% ташкил этади.

ЯИМ кўрсаткичларининг энг кўп ўзгаришлари Қирғизистонга тўғри келмоқда. ХВЖ маълумотларига кўра, 2000-2010 йилларда ушбу мамлакат ЯИМ реал ўсиш кўрсаткичлари 4,2%, 2011 йилда – 6%, 2012 йилда – минус 0,9%, 2013 йилда – 10,5% ташкил этди, 2014 ва 2015 йилларда эса навбати билан 4,1% ва 4,9% ташкил қилади.

Озарбайжонда ҳам шунга яқин манзара кузатилади. Бу ерда 2000-2010 йилларда ЯИМ реал ўсиш ўртача кўрсаткичлари 13,9%, 2011 йилда – 0,1%, 2012 йилда – 2,2%, 2013 йилда – 5,8% тенг бўлди, 2014 ва 2015 йилларда эса навбати билан 4,5% ва 4,3%га тенг бўлади.

ЯИМ реал ўсиш кўрсаткичлари барқарор бўлмаган яна бир мамлакат Арманистондир. Бу ерда 2000-2010 йилларда ЯИМ реал ўсиш ўртача кўрсаткичлари 8,2%, 2011 йилда – 4,7%, 2012 йилда – 7,1%, 2013 йилда – 3,5% ташкил этиб, прогнозларга кўра 2014 ва 2015 йилларда навбати билан 3,2% ва 3,5% ташкил этади.

Грузия (5,9%, 7,2%, 6,2%, 3,2%, 5% ва 5%) ва Қозоғистонда ҳам шунга яқин вазият (8,5%, 7,5%, 5%, 6%, 4,6% ва 4,7%). Тожикистон (8%, 7,4%, 7,5%, 7,4%, 6% ва 6%) ва Туркманистонни (13,8%, 14,7%, 11,1%, 10,2%, 10,1% ва 11,5%) ушбу масалада бир қадар барқарор дейиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: