Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 2020 йилгача камайиб боради – БМТ маърузаси

Дата: 15:48, 12-12-2017.

Тошкент. 12 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) реал ўсиши 2020 йилгача, хусусан, 2017 йилда 6,5%, 2018 йилда 6,4%, 2019 йилда 6,1% камайиб боради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бундай хулосани БМТнинг “Жаҳон иқтисодий аҳволи ва 2018 йил истиқболлари” ҳисоботидан чиқариш мумкин.

БМТ экспертларининг прогнозларига кўра, 2016 йилда Ўзбекистонда истеъмол нархлари инфляцияси 2016 йилги 9%га нисбатан 10,5%ни ташкил этади. 2018 йилда Ўзбекистонда истеъмол нархлари 8,1%га, 2019 йилда эса 7,6%га ўсиши кутилмоқда.

 БМТ таҳлилчиларининг таъкидлашларича,  Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётлари МДҲнинг бошқа мамлакатларникига нисбатан тезроқ ўсади. Бу пул ўтказмалари оқимининг кўпайиши, “Бир камар, бир йўли” ташаббусининг амалга оширилиши, баъзи ҳолларда, бюджети ҳисобидан тараққиётни молиялаштириш ҳисобига содир бўлади.

Умуман олганда, МДҲ мамлакатларининг кўпчилигида нисбатан мўътадил ўсиш прогноз қилинмоқда, лекин бу кўрсаткич ҳамон инқироздан олдинги анча даражадан паст бўлади.

Сурат манбаи: http://kabar.kg/news/pervaia-polovina-2017-goda-pokazyvaet-polozhitel-nuiu-dinamiku-razvitiia-ekonomiki-kr-v-usloviiakh-eaes-pankratov/

Янгилик билан ўртоқлашиш: