Ўзбекистон ЯИМ январь-мартда 7,5% ўсди

Дата: 18:43, 19-04-2014.

Тошкент. 19 апрель. ЎзТАГ – 2014 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми 2013 йилнинг ушбу вақтига солиштирганда 7,5 фоизга ўсди, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) мамлакат бош вазири ўринбосари, молия вазири Рустам Азимовга асосланган ҳолда.
Унинг сўзларига кўра, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 8,9 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 6,2 фоизга, асосий капиталга киритилган инвестициялар – 12,4 фоизга кўпайди. Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,2 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилди. Инфляция даражаси прогноз параметрлардан ошмади.
Ҳукумат прогнозларига кўра 2014 йилда ЯИМ ўсиши 8,1%, саноат ишлаб чиқариш ҳажми ўсиши 8,3%, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўпайиши 6%, капитал киритмалар ҳажми ошиши 9,5% ташкил қилади.
2013 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ЯИМ 2012 йилга нисбатан 8% ўсган ва солиштирма нархларда118,99 трлн сўмни ташкил этган ($1 = 2272,02 сўм).

Янгилик билан ўртоқлашиш: