Ўзбекистон яна бир бор Марказий Осиёдаги гидротехник иншоотлар қурилиши муаммосини кўтариб чиқди

Дата: 14:56, 14-10-2015.

Тошкент. 14 октябр. ЎзТАГ – Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Бахтиёр Абдусаматов Миландаги атроф муҳит ва сув ресурслари бўйича “Европа Иттифоқи–Марказий Осиё” конференциясида қилган чиқишида яна бир бор Марказий Осиёдаги гидротехник иншоотлар қурилиши муаммосини кўтариб чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Марказий Осиёда трансчегаравий сув ресурсларидан умум тан олинган халқаро меъёрлар асосида минтақадаги барча мамлакатлар манфатларида оқилона ва одилона фойдаланиш масаласи ўта долзарблигича турибди”, - деб таъкидлади у.

Унинг сўзларига кўра, дарёлар юқори қисмларида қурилиши режалаштирилаётган ҳар қандай йирик гидротехник иншоотлар БМТ шафелигида мустақил халқаро экспертизадан ўтказилиши ва Амударё ва Сирдарё қуйисида жойлашган мамлакатлар билан келишиши зарур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: