Ўзбекистон янги хорижий пастпортлар билан хорижга чиқиш тартиблари белгиланди

Дата: 17:28, 22-09-2017.

Тошкент. 22 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда республика фуқароларининг хорижга чиқиш учун янги биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимининг муассасалараро функционал схемаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақида Uzreрort хабар қилмоқда.

 Амалга ошириладиган тизим мамлакатнинг амалдаги биометрик паспорт тизими (АБПТ) асосида яратилишини ҳисобга олган ҳолда, ишчи гуруҳи республика фуқароларининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш бўйича амалдаги тизимини тартибга солувчи меъёрий ҳуқуқий база инвентаризациядан ўтказилди.

АБПТ базасида ИИВ фуқароликни рамийлаштириш бўйича 200 ортиқ бўлинмаларида автоматлаштирилган ишчи ўринлари яратиш ва ИИВ Коонсуллик бошқармасида бир неча ишчи станциялари ташкил қилиш кўзда тутилмоқда. Уларда Ўзбекистон фуқаролари хорижга чиқиш учун янги намунадаги биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш ишлари амалга оширилади. ТИВ хориждаги 44 муассасаларида ҳам ша каби иш жойлари яратилади.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспорти бланкининг янги дизайни ишлаб чиқилмоқда. Бунда хорижий давлатлар визаларини қўйиш учун саҳифалар сони оширилиши кўзда тутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: