Ўзбекистон янги мева-сабзовот маҳсулотлари, картошка, полиз ва узумга давлат буюртмаси жорий этмоқда

Дата: 14:03, 13-04-2016.

Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2016 йил ҳосилидан бошлаб янги ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш бўйича давлат буюртмаси жорий этиш ҳақидаги қарорни тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш бўйича давлат буюртмаси “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси таркибига кирадиган хусусий мулк шаклидаги қайта ишлаш корхоналарини хомашё билан барқарор таъминлаш, ички истеъмол бозорини қиш-баҳор мавсумида барқарор таъминлаш мақсадида захирага ғамлаш, шунингдек, ташқи бозорларда харидоргир бўлган ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш мақсадларида шакллантирилади”, - деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлигида.

Вилоят, туман ҳокимиятлариниг ҳудудларни комплекс ривожлантириш бошқармалари фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб китоби тўғри бўлиши, улар томонидан тузилган шартномаларнинг бажарилиши учун жавоб беради.

Янги ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилишни “Ўзбекозиковкатхолдинг” холдинг компанияси, уни қиш мавсумига тайёрлаш билан “Ўзбекозиковкатзахира” уюшмаси, экспорт қилиш билан “Ўзагроэкспорт” ихтисослашган савдо компанияси шуғулланади.

Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум фермер ва деҳқон хўжаликларидан келишилган ҳолда бозор нархларида харид қилинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: