Ўзбекистон янги темир йўл орқали Россия ва Қозоғистонга юк ташиш ҳажмини оширади

Дата: 12:52, 23-03-2018.

Тошкент. 23 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бухоро-Мискен янги темир йўл линияси бўйлаб йўловчи ташишни йўлга қўйди ва бу орқали Тошкентдан Урганч, Хива, Нукус ва орт йўналишда қатновчи поездларнинг ҳаракатланиш вақтини 2 соатга камайтирди, деб хабар беради КазТАГ Trendга таянган ҳолда.

“Шу билан бирга, янги линия бўйлаб Тошкент-Саратов, Тошкент- Волгоград, Олмота-Нукус, Андижон-Урганч, Нукус-Урганч-Термиз йўналишлари поездлари қайтнайди. Янги маршрут Навоий - Учқудуқ - Султониздоғ - Нукус темир йўл линияси билан боғланади, бу эса Ўзбекистоннинг шимолий йўналишдаги, айниқса, Қозоғистон ва Россия йўналиши бўйича юклари оқимини интенсивлаштиради”, - дейилади хабарда.

Янги темир йўл бўйлаб Марказий Қизилқумдан тоғ-кон ва металлургия маҳсулотларининг ташилиши кутилмоқда.

Бухоро-Мискенгача бўлган 355 км узунликдаги янги темир йўл линияси қурилиши 2016 йил декабрида бошланган эди.

Линияни қуришда 121 сунъий иншоот, 12 кўприк ва 6 йўл ўтказгич, 5 янги станциялар (Янгиобод, Тузтепа, Учачик, Сузакдор, Довтепа) ва 5 разъездлар (Машак, Азанир, Алабуга, Жакасай, Акчука) барпо этилди.

“Келажакда янги темир йўлда Afrosiyob тезюрар поезди қатнови ҳам ташкил қилинади. Бу эса Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива ягона транспорт йўналиши бўйлаб мавжуд турларни оптималлаштиришга имкон беради ҳамда янги сайёҳлик йўналиши учун қулай шарт-шароитлар яратади”, - деб таъкидланади хабарда.

 

Сурат манбаи: http://vatandosh.uz/tags/angren-pop/

Янгилик билан ўртоқлашиш: