Ўзбекистон Янги йилни энг кўпи билан ёмғирли об ҳавода кутиб олади

Дата: 12:24, 28-12-2015.

Тошкент. 28 декабр. ЎзТАГ - Ўзбекистон Янги 2016 йилни энг кўпи билан ёмғирли об ҳавода кутиб олади, республика ҳудудининг қатта қисмида 7-13 даражагача илиқ бўлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида хабарга асосланган холда.

Хусусан, 31 декабр–1 январда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Бухоро, Навоий, Сирдарё, Қашвадарё ва Сурхандарё вилоятларида баъзи жойларга ёмғир ёғиши мумкин. Кундузлари ҳарорат 8-13 даража илиқ бўлади. Кечаси 0-5 даража илиқ бўлади

29-31 декабрда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида умуман ёғингарчилик кутилмаяпти. Фақат 1 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.ушбу уч вилоятда бир оз салқин бўлади: кечаси 3 даража совуқ – 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ.

Шу билан бирга, Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳам 29-31 декабрда ёғингарчилик кутилмаяпти, фақат 1 январда баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқдан 0-5 даража илиқ ўртасида, кундузи 2 даража совуқ – 3 даража илиқдан 2-7 даража илиққача.

Янгилик билан ўртоқлашиш: