Ўзбекистон январ-майда Қозоғистон ғалласи импортини 32,9% оширди

Дата: 11:26, 01-07-2015.

Тошкент. 1 июл. ЎзТАГ – Январ-майда Қозоғистон Ўзбекистонга умумий қиймати $67,8 млнлик 401,1 минг тонна буғдой ва сули аралашмаси экспорт қилди. Бу, 2014 йилнинг муқобил давридагига қараганда ҳажм жиҳатидан 32,9%, қиймат жиҳатидан 39,5% кўпдир, деб хабар берди ҚР Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси (ДДҚ).

ДДҚ сайтида элон қилинган статмаълумотларга мувофиқ, Россия ва Беларусни ҳисобга олмаганда, январ-мартда қозоқ буғдойи экспорти 1,1 млн тонна ёки пул ҳисобида $246,2 млнни ташкил этди (ҳажм бўйича 41%, қиймат бўйича 45,9% кам).

Ўзбекистондан ташқари қозоқ донининг энг йирик истеъмолчилари Тожикистон – 310,3 минг тонна (+13,7%) ёки $73,7 млнлик (+13,7%), Қирғизистон – 162,9 минг тонна (+2,8%) ёки $28,8 млнлик (-14,1%), Эрон – 118 минг (-76,9%) ёки $29,1 млнлик (-78,4%), Италия – 38,1 минг тонна (бундан олдин импорт қилмаган) ёки $15,3 млнлик, Озарбайжон – 30,7 минг тонна (-88,7%) ёки $7 млнлик (-89,1%), Хитой – 31,3 минг тонна (-79,5%) ёки $8,4 млнлик (-79,5%), Афғонистон – 15,5 минг тонна (-16,1%) ёки $4,2 млнлик (-1,4%), Туркия – 12,1 минг тонна (-75,9%) ёки $4,6 млнлик (-70,1%) бўлди.

Бундан ташқари, Қозоғистон қийимати $26,6 млн (-48,3%) бўлган 134,1 минг тонна арпа ҳам экспорт қилди (-46,5%). Жумладан, Эронга 107,1 минг тонна (-21,3%) ёки $22,8 млнлик (-22,7%), Ўзбекистонга – 18,3 минг (+73,4%) ёки $2,5 млнлик (+60,9%), Қирғизистонга 3,6 минг тонна ёки $389,6 минглик арпа етказиб берилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: