Ўзбекистон япон бизнесини хусусийлаштириш жараёнларига жалб қилиш ниятида

Дата: 17:01, 18-04-2016.

Тошкент. 18 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Даврон Хидоятов Ernst&YoungAdvisoryCo (Япония) компанияси вакиллари билан музокаралар ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Учрашувнинг асосий мақсади – келгусидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, япон компаниялари инвестицияларини Ўзбекистонга жалб қилиш масалаларини муҳокама қилиш бўлди. Томонлар амалдаги Ўзбекистон хусусийлаштириш дастурига киритилган объектларга япон инвестицияларни жалб қилиш бўйича биргаликда ишлаш заруриятини қайд этдилар” – деб таъкидлашди Давлат рақобат қўмитасида. 

Ernst&YoungAdvisoryCo компанияси вакиллари Ўзбекистоннинг улкан иқтисодий салоҳияти, замонавий транспорт коммуникациялари, қулай инвестициявий иқлим Япониянинг ҳам Ўзбекистонга нисбатан қизиқишини тобора ошираётганлигини таъкидладилар. Шунингдек, улар компания фаолияти кўлами, истиқболлари ва Ўзбекистонда амалга оширилаётган хусусийлаштириш жараёнларига инвестицияларни жалб қилиш истиқболлари тўғрисида батафсил маълумотлар бердилар.

Учрашув якунида томонлар белгиланган йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олдилар. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: