Ўзбекистон Япониянинг суд иши тажрибасини ўрганмоқда

Дата: 17:04, 23-11-2017.

Тошкент. 23 ноябр. ЎзТАГ – Бош прокуратуранинг Олий ўқув курсларида Нагоя университетининг (Япония) Тошкентдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Маъмурий ва жиноят процесси: Япония тажрибаси” мавзусида халқаро семинар ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бош прокуратура маълуотига кўра, семинар давомида хорижий экспертлар, шу жумладан Нагоя университети профессори Ичихаши Кацуя, Рюкоку Университети (Япония) профессори Хонда Такио, Тайван миллий университети (Хитой) профессори Шин Мин Чен, Япония Адлия вазирлиги тадқиқотчилари Масахико Кимура ва Иваи Томоюкилар томонидан тақдимотлар ўтказилди.

Шу билан бирга, Японияда маъмурий судлов амалиёти, прокуратура органлари тизими ва дастлабки терговнинг айрим хусусиятлари муҳокама этилди.

Хорижий экспертлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан мамлакатда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари юқори баҳоланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: