Ўзбекистон яшаш қиймати бўйича рейтингда 72-ўринни эгаллади

Дата: 15:02, 17-06-2016.

Тошкент. 17 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Numbeo портали томонидан чоп этиладиган яшаш қиймати бўйича рейтингда (Cost of Living Index-2016) 122 мамлакат орасида 72 -ўринни эгаллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Собиқ совет мамлакатлари орасида Ўзбекистонда яшаш Литва (68-), Латвия (67-) ва Эстониядагига қараганда арзонроқ (58-е), лекин Беларусь (88-), Россия (91-), Озарбайжон (114-), Грузия (116-), Украина (117-), Қозоғистон (119-) ва Молдовадагига (121-) қараганда қимматроқ.

Шу билан бирга, Қирғизистон, Тожикистон ва Арманистон каби давлатлар рейтингга умуман кирмаган.

Рейтингга мувофиқ, Бермудлар, Швейцария, Багама, Норвегия ва Исландия яшаш учун энг қиммат жойлар беб топилди. Шунингдек, Дания, Сингапур, Люксембург, Қувайт ва Гонконг ҳам энг қиммат ўнталика кирди.

Рейтинг охирида Непал, Қозоғистон, Покистон, Молдова ва Ҳиндистон жойлашган.

Маълумот ўрнида, ўтган йилда Ўзбекистон рейтингнинг 59-поғонасини олган эди.

Рейтингни тузишда экспертлар истеъмол нархлари индекси, турар жой ижараси қиймати, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи, ресторанлардаги нарх-наволар ва аҳолининг харид қобилияти кабиларни ҳисобга олишди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: