Ўзбекистон яшаш учун арзон бўлган мамлакатлар рейтингида 112 мамлакат орасида 69-ўринни эгаллади

Дата: 17:40, 24-02-2016.

Тошкент. 24 феврал. ЎзТАГ - Ўзбекистон GOBankingRates молия портали томонидан тузилган яшаш учун арзон бўлган мамлакатлар рейтингида 112 мамлакат орасида 69 ўринни эгаллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Рейтингни тузишда экспертлар яшаш шароитини баҳолаш учун Нью-Йоркдаги ҳаёт даражасига мезон қилиб олдилар. Мутахассислар 112 мамлакатдаги уйлар ижара ҳақлари, аҳолининг харид имконияти, озиқ-овқат ва хизматлар учун кетадиган харажатлари, товар ва хизматлар нархлари (ресторанлар, коммунал тўловлар, транспорт ва ҳ.к.) бўйича аҳолининг сотиб олиш имкониятларини баҳолашда меъёр қилиб олдилар.

Рейтинг етакчсиси Жанубий Африка Республикаси бўлди. Рўйхатнинг кейинги ўринларини Ҳиндистон, Косово ва Саудия Арабистони олди. Қозоғистон 5-ўринни, Россия 39-ўринни, Украина 24, Беларусь эса 50 ўринни эгаллади. Дунёдаги энг қиммат мамлакатлар сифатида Бермуд оролари, Багам оролллари, Гонконг, Швейцария ва Гана тан олинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: