Ўзбекистон “Яшил ҳафталик” доирасида $130 млнлик шартномалар имзолади

Дата: 09:49, 02-02-2015.

Тошкент. 2 феврал. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 15-25 январ кунлари Германия пойтахтида дунёдаги энг йирик “Яшил ҳафталик” халқаро қишлоқ хўжалик ярмаркаси бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тадбирда Ўзбекистон томонидан Озиқ-овқат саноати корхоналари ассоциацияси, “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси, қатор ташқи савдо компаниялари, шунингдек, Фермерлар ва фермер хўжаликлари кенгаши қатнашди. Ўзбек компанияларининг экспозиция майдони жами 200 кв. метрдан ошиқни ташкил қилди. Ярмарка якунлари бўйича европа мамлакатларига қиймати $130 млндан ошиқ бўлган мева-сабзовот ва текстиль маҳсулотлари экспорт қилиш бўйича шартномалар имзоланди”, – деб таъкидлашди Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: