Ўзбекистон ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларида медаль ҳисобида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди

Дата: 15:25, 22-09-2017.

Тошкент. 22 сентябр. ЎзТАГ – Жанговар санъатлар бўйича Ашхободда (Туркманистон) бўлиб ўтаётган ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларида Ўзбекистон медаль ҳисобида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) биринчилик сайтига асосланган ҳолда.

V Осиё ўйинлари 16-27 сентябр кунлари Туркманистон пойтахтида ўтказилади.

Бугунги кунда Ўзбекистон терма жамоаси 58 медални қўлга киритди, булардан 7таси олтин, 16 таси кумуш ва 35таси бронза медаллардир.

Мусобақанинг бешинчи кунида Шерзод Раҳимов, Ҳусниддин Рўзиев, Обидали Мавлонов белбоғли курашда, Раҳим Йўлдошев эса курашда олий даражадаги совринни қўлга киритдилар. 

Енгил атлетикачи, оғир атлетикачилар, курашчилар ва таэквондочилар томонидан ҳам турли даражадаги медаллар қўлга киритилди.

Медаллар ҳисобида дастлабки уч қаторни Туркманистон, Эрон ва Таиланд эгаллаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: