Ўзбекистон Ёш киноижодкорлари кенгаши Хивада янги форматда амалий машғулотлар ўтказди

Дата: 16:07, 14-11-2017.

Тошкент. 14 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ёш киноижодкорлари кенгаши Хивада россиялик суратга олиш гуруҳи иштирокида илк бора янги форматда амалий машғулотлар ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Кенгаш маълумотларига кўра, бутун мамлакатдан бўлган ёш ва истеъдодли киноижодкорлар унинг иштирокчилари бўлдилар.

Шу куни бугунда суратга олиш ишлари давом этаётган “Юбилейный встречный” сериали режиссёри Карен Оганесян, МДҲнинг энг номдор актёрларидан бири Владимир Машков ёшлар билан кинематография соҳасидаги билим ҳамда тажрибаларини ўртоқлашдилар.

Янги форматдаги амалий машғулотларда ёш киноижодкорлар ўзларининг йўналишлари бўйича тажрибали киночилар билан бирга съёмка майдонида ишлашди. Ёш киноижодкорлар кенгаши аъзолари “минг марта эшитган бир марта кўрган яхши экан” деган фикрга келишди.

Эслатиб ўтамизки, ҳозирда Хива шаҳрида Кинематографияни ривожлантириш маркази кўмагида россиялик ижодкорлар “Юбилейный встречный” сериалини суратга олмоқда. Карен Оганесян режиссёрлигидаги мазкур сериалнинг бош қаҳрамони ролида Владимир Машков, шунингдек, фильмда халқимизнинг севимли актёрлари Убайдулло Омон ва Карим Мирҳодиев ҳам суратга тушмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: