Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Молия вазирлигида ишлаш учун 490 кишини танлаб олди
Тошкент. 8 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Молия вазирлигида ишлаш учун 3,1 мингдан зиёд номзоддан 490 кишини танлаб олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВга асосланган ҳолда.
Вазирликда ходимлар оммавий равишда ишдан бўшатилгандан кейин кўплаб иш ўринлари пайдо бўлган эди. Мамлакат президенти 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга мурожаатномасида молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратиб, соҳани нопок кадрлардан тозалаш зарурлигини таъкидлаган эди.
ЎзА маълумотига кўра, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан молия ташкилотидаги вакант иш ўринларига кадрлари захираси яратилди.
Ёшлар иттифоқининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларда берилган эълонлар асосида молия органларида ишлаш истагини билдирган 3,1 мингдан зиёд йигит-қиз орасидан 490 нафари сараланиб, Молия вазирлигига тавсия этилди. Шунингдек, вазирликнинг Ёшлар етакчилари кенгашига ҳам соҳада ишлашни мақсад қилган 90 дан ортиқ ёшнинг ҳужжатлари келиб тушган.
Сурат манбаи: http://uz24.uz/society/kak-prohodilo-otkritie-ums:-tolpa-kriki-i-davka-fotoreportazh