Ўзбекистон ёшлар ижтимоий ҳаракати соғлом турмуш тарзига доир кенг кўламли лойиҳани амалга оширади

Дата: 12:22, 09-04-2014.

Тошкент. 9 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистонда май ойидан бошлаб декабрга қадар мамлакатнинг барча ҳудудларида “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” номли йирик лойиҳа амалга оширилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати матбуот хизматига асосланган ҳолда.
Лойиҳадан кўзланган мақсад – ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ОИТС, наркомания, алькоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг олдини олиш, шунингдек, ёшларни соғлом овқатланиш, шахсий гигиена ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш масалаларидан яхшироқ хабардор қилишдан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: