Ўзбекистон ёшлар сони бўйича МДҲда фақат Россиядан ортда

Дата: 22:31, 05-01-2017.

Тошкент. 5 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон 15дан 19 ёшгача бўлган ёшлар сони бўйича Мустақил давлатлар ҳамдўстлигида (МДҲ) фақат Россиядан 9212,1 мингтага 28742,3 мингта мутаносиблигида ортда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) МДҲ Давлатлараро статистика қўмитаси маълумотларига асосланган ҳолда.

Айни пайтда Ўзбекистонда ушбу гуруҳ бутун аҳолининг деярли учдан бирини (31022,5 минг) ташкил қилса, Россияда фақат бешдан бирини (146267,3 минг) ташкил этади.

Россия ва Ўзбекистондан сўнг Украина (8301,5 минг), Қозоғистон (4287,6 минг), Озарбайжон (2564,5 минг), Тожикистон (2528,3 минг), Беларусь (1872,6 минг), Қирғизистон (1670,8 минг), Молдова (871 минг) ва Арманистон (721,7 минг) боришмоқда.

МДҲ бўйича 15дан 19 ёшгача бўлган ёшлар 62 млн кишига тенг бўлиб, бу бутун аҳолининг (282 млн киши) деярли ҳар бешинчиси деганидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: