Ўзбекистон Ёшлар театри Санкт-Петербургдаги фестивалда қатнашмоқда

Дата: 20:54, 08-04-2014.

Тошкент. 8 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ёшлар театри Санкт-Петербургдаги “Россиядаги учрашувлар” XVI МДҲ ва Балтиядаги рус театрлари халқаро фестивалида қатнашмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). Фестиваль Санкт-Петербургда жорий йилнинг 7 - 13 апрель кунлари ўтказилади. Ўзбекистон Ёшлар театри бадиий раҳбари Наби Абдураҳмоновнинг сўзларига кўра, Ёшлар театри фестивалнинг доимий қатнашчиси. Бу йили театр тадбирда икки спектаклни намойиш этади. 9 апрелда исроиллик драматург И.Нетаньяхунинг пьесаси асосида “Хэппи Энд” спектакли ва 10 апрелда Т. Уильямс ва А. Макаенк асарлари бўйича ишланган “Жар ёқасидаги ёлғон” спектаклларини кўрсатади.

“Россиядаги учрашувлар” МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатлари рус театрлари фестивали сифатида шаклланди. Бугунда унинг кўлами кенгайиб, фестивалда Франция, Исроил, Германия, Мексика, Чилилик жамоалар қатнашмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: