Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Уммон билан икки ўртоқлик учрашуви ўтказади

Дата: 16:17, 12-06-2014.

Тошкент. 12 июн. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-16) Уммонлик тенгдошлари билан икки ўртоқлик учрашуви ўтказади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Темур Олимхўжаев шогирдлари ҳар икки ўйинни пойтахтдаги “ЖАР” стадионида ўтказадилар. Ўйинлар 24 ва 27 июн кунлари бўлиб ўтади. Ушбу ўйинлар терма жамоанинг Таиландда 6-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлигида бир босқич бўлади. Турнирнинг гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоаси КХДР, Қувайт ва Непал билан ўйнайди”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: