Ўзбекистон ёшлар термаси арманистонлик тенгдошлари билан икки ўртоқлик учрашуви ўтказади

Дата: 11:45, 21-04-2015.

Тошкент. 21 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон ёшлар термаси U-19 Арманистонлик тенгдошлари билан сафарда икки ўртоқлик учрашуви ўтказади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Делегация Арманистонга жорий йилнинг 25 апрелида етиб келади. Жамоалар ўртасидаги биринчи ўйин 28 апрелга режалаштирилган. Арманистондаги йиғин доирасида жамоанинг бош мураббийси Жасур Абдураимов ўйинчиларни кўздан кечириб, 2015 йилнинг 28 сентябридан 6 октябрига қадар Осиё чемпионати саралаш босқичида қатнашадиган таркибни шакллаштириш ниятида”, – деб таъкидлашди Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: