Ўзбекистон ёшлар термаси БАА билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон ёшлар термаси (U-19) Тошкентда Бирлашган Араб Амирликларидан (БАА) келган тенгдошлари билан ўртоқлик учрашуви ўтказади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ушбу учрашувларни 29 ва 31 майда ўтказиш режалаштирилган. Терма жамоа Осиё чемпионатининг саралаш турнирига тайёрланишни давом эттирмоқда. Ушбу турнир жорий йилнинг 28 сентябридан 6 октябрига қадар бўлиб ўтади”, - деб таъкидлашди Футбол федерацияси матбуот хизматида.
Яқинда жамоа Арманистондаги йиғиндан қайтиб келди. Бу ерда жамоа ушбу мамлакат ёшлар термаси билан икки ўртоқлик учрашуви ўтказди. Биринчи ўйинда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонилди, иккинчисида эса дуранг – 1:1 қайд этилди.