Ўзбекистон ёшлар термаси Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этади
Тошкент. 11 декабр. ЎзТАГ – 10 декабрда 16 ёшгача ўсмирлар бўйича Ўзбекистон ёшлар термаси Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида қатнашиш учун Ҳиндистонга йўл олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Шахмат Федерацияси маълумотига кўра, World Youth Under-16 Chess Olympiad 2017 турнирида IM Нодирбек Ёқуббоев (2448), IM Шамсиддин Воҳидов (2412), Саидакбар Сайдалиев (2362), Далер Воҳидов (2250), Ситора Сапарова (1807) ва жамоа сардори FM Акмал Файзуллаевлар қатнашадилар.
Олимпиаданинг биринчи тури 11 декабрда Ҳиндистоннинг жанубидаги Аҳмабод шаҳрида бўлиб ўтади. Бошланғич маълумотларга кўра, турнирда 30та ёшлар жамоалари иштирок этади.
Сурат манбаи: http://www.rosnko.ru/single-post/2017/11/22/3


