Ўзбекистон ёшлар термаси Германияни енгиб, Жаҳон кубогига йўлланмани қўлга киритди

Дата: 15:09, 14-07-2017.

Тошкент. 14 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон ёшлар термаси финалда Германия жамоасини енгиб, Жаҳон кубогига йўлланмани қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Гандбол федерацияси маълумотига кўра, 31 мамлакат термалари қатнашган Жаҳон кубоги Италияда бўлиб ўтди.

Финалга қадар ўзбек гандболчилари Дания (17:11), Германия (23:17), Италия (28:22) ва Туркияни (22:11) енгдилар.

Турнир тартибига мувофиқ, финалда энг кўп очко тўплаган жамоалар учрашиши керак эди. Шу сабабли, Ўзбекистон ёшлар термаси яна Германияга қарши майдонга тушди. Ўзбекистонликлар финал ўйинида 28:24 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учинчи ўринни Дания термаси эгаллади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: