Ўзбекистон ёшлар термаси халқаро робототехника танловида олтин медални қўлга киритди
Тошкент. 25 декабрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон ёшлар термаси халқаро робототехника танловида олтин медални қўлга киритди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази ходимлари бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар термаси 15-20 декабрь кунлариЧиангмай (Таиланд)да бўлиб ўтган «Robot Olympiad 2019» халқаро олимпиадасида иштирок этди", - дея хабар беради Инновация вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилганидек, болалар учун мусобақалар қуйидаги йўналишларда ўтказилди:
Tag-Out – рақибнинг роботини рақибга қараганда тезроқ ўйин майдонидан чиқармоқчи бўлган турнир ўйинидир. Майдон атрофида жойлашган миналардан қочиш учун танлов иштирокчиларидан тайёргарликда эҳтиёткорлик ва стратегик фикрлашни талаб қилади.
Mission Challenge – бу махфий вазифа, вазифаси фақат мусобақа куни эълон қилинади. Бундай йўналишда мактаб ўқувчиларининг вақт ва вазият чекланган шароитларда робототехника билимларидан фойдаланган ҳолда кутилмаган муаммоларни ҳал қилиш қобилияти баҳоланади.
Tag-Outjunior йўналишида 14 мамлакатдан келган болалар иштирок этди, улар орасида ўзбекистонлик Фирдавс Ражабов 1-ўринни, Шахбоз Шаватов 2-ўринни эгаллади.
«Creativity» йўналишида Беҳруз Бердиев, Ҳумоюн Ҳайдаров, Шавкат Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги соҳасида фойдаланиладиган робот яратди ва 3-ўринни эгаллади. Шаҳбоз Ражабов, Азизбек Шокиров Line-following
йўналиши бўйича 3-ўринни эгаллади.
"Мусобақа якунларига кўра, мамлакатимиз иштирокчилари умумий ҳисобда 7 медални қўлга киритди", – дейилади хабарда.
Маълумот учун: IROC 1999 йилдан бошлаб ёш болалар учун робот танловини ўтказмоқда. Ҳар йили халқаро мусобақада бутун дунёдан 50 мингдан зиёд ўқувчи иштирок этмоқда. IROC роботехника соҳасига қизиққан болаларнинг истеъдодини ривожлантиришга қаратилган. Дунёнинг 20 мамлакатидан мингдан зиёд иштирокчи ўз билим ва кўникмаларини намойиш этди.
Сурат манбаи: mininnovation.uz