Ўзбекистон ёшлар термаси ОЧга тайёргарлик доирасида Беларусь билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади
Тошкент. 14 июн. ЎзТАГ – Осиё чемпионатига тайёргарлик доирасида Ўзбекистон ёшлар термаси Беларусь билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Учрашувлар 17-19 июнда Минскда бўлиб ўтади.
Бош тренер Александр Мочинов бош бўлажак ўйинларда иштирок этиш учун 17 футболчини танлаб олди: дарвозабонлар Умиджон Эргашев (“Насаф”), Жавоҳир Қиличев (“Бунёдкор”); ҳимоячилар Абубакир Мўйдинов (“Бунёдкор”), Георгий Аҳмедов (“Пахтакор”), Нодирбек Куйбоков (“Сўдиёна”); ярим ҳимоячилар Суҳроб Иззатов (“Бунёдкор”), Дилшод Саидов (“Насаф”), Асадбек Собиржонов (“Пахтакор”), Иброҳим Йўлдошев (“Пахтакор”), Бобуржон Асқаров (“Пахтакор”), Аббосбек Қумақулов (“Цементчи”), Камрон Саидазимов (“Пахтакор”), Расул Йўлдошев (“Бунёдкор”), Санжарбек Зокиров (“Цементчи”), Акмал Мозговой (“Насаф”); ҳужумчилар Ислом Кенжабоев (“Насаф”), Жаҳонгир Абдусаломов (“Бунёдкор”).
Эслатиб ўтамизки, саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 31 октябридан 8 ноябригача Тожикистонда бўлиб ўтади.