Ўзбекистон ёшлар термаси Португалия ва Уругвайга қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказади

Дата: 13:28, 23-02-2015.

Тошкент. 23 феврал. ЎзТАГ – Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Португалияда иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумотлар Ўзбекистон Футбол федерацияси сайтида мавжуд.

25-30 март кунлари Ўзбекистон ёшлар термаси U-20 Португалиянинг Коимбра шаҳрида навбатдаги йиғинини ўтказади. Унинг доирасида Равшан Ҳайдаров шогирдлари Португалия ҳамда Уругвай ёшлар терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушадилар. Ўйинлар навбати билан 27 ва 29 мартларда бўлиб ўтади.

Таъкидлаб ўтамизки, ушбу ёш тоифасида Португалия термаси Европанинг амалдаги вице-чемпионидир. Уругвай эса жаҳоннинг вице-чемпиони.

Эслатиб ўтамизки, 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати баҳслари 30 май куни бошланади. Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон термаси “F” гуруҳига тушди ва гуруҳда Германия, Фиджи ҳамда Гондурас ёшларига қарши ўйнайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: