Ўзбекистон ёшлар термаси Уммон футболчиларини енгди

Дата: 19:28, 27-07-2016.

Тошкент. 27 июл. ЎзТАГ – 25 июлда Ўзбекистон ёшлар термаси Уммон футболчилари устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

 ЎФФ хабар беришларича, ўртоқлик учрашуви 15 сентябрдан 2 октябргача Гоа шаҳрида (Ҳиндистон) бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасида Осиё чемпионатининг финал қисмига тайёргарлик доирасида ўтказилган.

 Ўзбекистон ёшлар термаси сафида голларга Ихтиёр Холдоров, Баҳром Соатов, Шуҳрат Неъматов ва Абубакр Мойдиновлар муаллифлик қилишди.

Темур Олимхўжаев шогирдлари Осиё чемпионатидаги чиқишларини 17 сентябрда Таиландга қарши учрашув билан бошлайдилар. 20 сентябрда улар Яман билан беллашиб, 23да эса КХДРга қарши майдонга тушадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: