Ўзбекистон ёшлар термасининг футбол бўйича Қатардаги Осиё чемпионатидаги рақиблари номлари маълум бўлди

Дата: 12:29, 14-09-2015.

Тошкент. 14 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ёшлар термасининг футбол бўйича Қатардаги Осиё чемпионатидаги рақиблари номлари маълум бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қатарнинг Доха шаҳрида 2016 йилнинг январ ойида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати (U-23) финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

“Қуръа натижаларига кўра Ўзбекистон олимпия терма жамоаси “С” гуруҳидан жой олди. Ушбу гуруҳда Виктор Жалилов бошчилигидаги терма жамоага Жанубий Корея, Ироқ ҳамда Яман терма жамоалари рақиблик қилади. Биринчи икки терма жамоа футболчилари уч йил олдин ўсмирлар (U-19) ўртасида Осиё чемпионати финалида ўйнаган эдилар. Ўшанда Ўзбекистон яримфиналгача борган эди”, – деб таъкидлашди Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, 2016 йилнинг 12-30 январида Дохада футбол бўйича Осиё чемпионати ўтказилади. Турнирнинг уч энг яхши жамоаси Рио-де-Жанейродаги 2016 йилги Олимпия ўйинларида қатнашиш ҳукуқини олади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: