Ўзбекистон ЁТТ Токиодаги форумда қатнашди

Дата: 09:59, 01-03-2018.

Тошкент. 1 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ёш томошабинлар давлат театри вакиллари 2018 йил 20-февралдан 24-февралгача Токиода ўтказилган “ASSSITEJ Asiameeting” Осиё Болалар ва ёшлар театрлари мутахассисларининг учрашувида иштирок этдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Форум Осиё Болалар учун театрлар фестивали доирасида ўтказилди.

Осиёдаги 17 та мамлакатнинг 38 қатнашчилар иштирок этган учрашувда болалар ва ёшлар учун театрлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Иштирокчилар мамлакатдаги театрларнинг ҳолати, муваффақиятли ишлаш учун имконият ва тўсиқлар ҳақида гапиришди, тажриба ва билимлар билан алмашдилар.

Ўзбекистон Ёшлар театри мутахассислари кўп маданиятли мамлакатлари, театрлар, болалар учун театрлар ва умуман театр санъатини қўллаб-қувватлаш учун давлат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритдилар.

Ўзбек театри учун ушбу учрашувдан кўзланган асосий мақсад – болалар театрларининг жаҳон театрлар ҳаракатига интеграцияси бўлди. Халқаро болалар ва ёшлар театри ходимлари ассоциацияси - АССИТЕЖ - тренинглар, семинарлар, фестиваллар ва учрашувлар ўтказиш орқали иштирокчиларни қўллаб-қувватлайди.

Учрашув давомида ўзбек театри ушбу ташкилотнинг тўлиқ аъзоси бўлди, турли мамлакатлардан кўплаб таклифлар олди. Улар орасида бу йил август ойида Пекинда бўлиб ўтган театр кўргазмасида иштирок этиш; апрел ойида Нодар Думбадзе номидаги Грузия театрининг юбилейида қатнашиш; Дания ва Ҳиндистонда ўтказиладиган фестивалларда иштирок этиш кабилар бор.

Шунингдек, биргаликдаги фаолият юритиш учун бир қанча имкониятлар кўриб чиқилди ва ҳамкорлик бўйича лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилди. Бундан ташқари, 2019 йилда Тошкентда худди шундай учрашувни ўтказиш масаласи кўтарилди, бу эса жаҳон театрининг мамлакатга юксак қизиқишидан далолат беради.

Сурат манбаи: http://travel2uzbekistan.com/teatry-tashkenta

Янгилик билан ўртоқлашиш: