Ўзбекистон ёз мавсумида Иссиқ-Кўлга янги туристик поездни йўлга қўйди

Дата: 12:07, 04-08-2015.

Тошкент. 4 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон ёз мавсумида Иссиқ-Кўлга янги туристик поездни йўлга қўйди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ёз мавсумида йўловчиларни ташиш учун Тошкент-Балиқчи (Иссиқ-кўл) орасида қатновчи янги 451/452 сонли туристик поезди қатнови йўлга қўйилмоқда”, - дейилади “Узжелдорпасс” матбуот хизмати хабарида.

Маълумотга мувофиқ, поезд Тошкентдан 16, 23 ва 30 августларда (якшанба кунлари) соат 13.27да йўлга чиқади. Балиқчига эса 17, 24 ва 31 августларда (душанба кунлари) соат 12.44да етиб боради. Балиқчидан орқага қараб поезд 18, 25 август ва 1 сентябрда (сешанбада кунлари) соат 02.55да қайтади. Тошкентга эса 19, 26 август ва 2 сентябрда (чоршанба кунлари) соат 07.43да етиб келади.

Поездда купе ва плацкарт вагонлар ҳамда вагон-ресторан бўлиши ҳам таъкидланмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: