Ўзбекистон йил бошидан бери $4 млрддан зиёд хорижий инвестицияларни жалб қилди

Дата: 16:08, 09-11-2017.

Тошкент. 9 ноября. ЎзТАГ – Ўзбекистон йил бошидан бери $4 млрддан зиёд хорижий инвестицияларни жалб қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВга асосланган ҳолда.

Ушбу маълумотларни Давлат инвестициялар қўмитаси раиси Азим Аҳмадхўжаев Тошкентда инвестицион муҳитни яхшилаш бўйича ўтказилган давра суҳбатида келтириб ўтди.

Айни пайтда инвестициялар умумий ҳажмидан $3,7 млрди тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини ташкил этади. Инвесторлар АҚШ, Туркия, Жанубий Корея, Германия, Россия ва Японияга мансуб.  Солиштириш учун 2011-2016 йилларда Ўзбекистонга хориж инвестициялари ҳажми 40%га қисқариб, $3,3 млрддан $1,9 млрдга тушган эди.

Аҳмадхўжаевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон хориж инвестицияларини жалб қилиш учун қонунчилик базасини кўриб чиқади. Хусусан, Инвестицион кодекс концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилган ва муҳокама қилинмоқда. Шунингдек, ўзбек компанияларининг корпоратив молия маълумотларини олиш имконияти ҳам яхшиланади. Ноябрнинг учинчи ўн кунлигида Хорижий инвестициялар бўйича кенгаш йиғилиши ўказилади. Унда Ўзбекистон хусусий-давлат ҳамкорлиги механизмларини муҳокама қилиш ва тегишли қонун қабул қилиш режалаштирилмоқда.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: