Ўзбекистон йилига 250 трансформатор подстанциялари ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Дата: 16:51, 05-09-2017.

Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон йилига қуввати 6-10 кВлик 250 трансформатор подстанциялари ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу иш билан Ўзбекистон Мустақиллиги куни арафасида ишга туширилган “Нукус электроаппарат” қўшма корхонаси шуғулланади.

Республика Бандлик ва меҳнат муносбатлари вазирлиги маълумотига кўра, янги ҚК киритилган сармоянинг умумий қиймати 19 млрд сўмни ташкил этди.

Бугунда бу ерда 60 нафар мутахассис меҳнат қилмоқда. Корхона тўлиқ қувват билан ишга туширилгач, ишчилар сони 200 нафарга етади. Италия, Германия, Швейцария, Хитой ва Россия давлатларидаги нуфузли фирмалар томонидан ишлаб чиқарилган замонавий дастгоҳларнинг ҳаммаси компьютер орқали бошқарилади.

2017-2018 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 70дан зиёд ана шундай йирик лойиҳа амалга оширилиши, бунинг самарасида 14,2 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилиши мўлжалланмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: