Ўзбекистон йилига мева-сабзовотлар экспортидан $5 млрд фойда кўради

Дата: 16:38, 14-08-2014.

Тошкент. 14 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон йилига мева-сабзовотлар экспортидан $5 млрд фойда кўргани ҳолда ўрик, узум, ёнғоқ, карам ва бошқа кўплаб мевалар экспорти бўйича дунёдаги етакчи ўнта мамлакатлари қаторига киради, деб хабар қилмоқда Vkurse.uz сайти.

Кейинги уч йил ичида мамлакатда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти уч марта ўсди. Ўзбекистон дунёнинг 80 мамлакатига 180 турдан зиёд мева ва сабзовотлар ҳамда улардан тайёрланган маҳсулотларни етказиб бермоқда, деб ёзади сайт.

Янгилик билан ўртоқлашиш: