Ўзбекистон йирик халқаро банкнинг ҳамтаъсисчиси бўлди

Дата: 11:05, 22-01-2016.

Тошкент. 22 январ. ЎзТАГ – Пекинда (Хитой) Осиё инфраструктура инвестициявий банкининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда 57 мамлакат, жумладан, Ўзбекистон вакиллари қатнашдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Банклар уюшмасидан “Синьхуа” АА асосланиб маълум қилишларича, Осиё инфраструктура инвестициявий банки ривожланиш бўйича минтақавий, очиқ ва кўптомонлама ташкилотдир.

Осиё инфраструктура инвестициявий банкининг низом жамғармаси $100 млрд бўлиб, таъсисчи мамлакатлар киритиши зарур бўлган бирламчи капитали $50 млрдга етади.

ОИИБ  яратилиши Осиёдаги қурилиш соҳасини такомиллаштиришга имкон бериши, минтақадаги иқтисодий интеграциялашув ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

ОИИБ асосий вазифаси минтақадаги инфраструктура объектлари қуришга кўмаклашиш ва “Ипак йўлининг иқтисодий белбоғи” ва “ХХI аср Денгиз Ипак йўли”ни яратишда ёрдамлашишдан иборат.

Осиё инфраструктура инвестициявий банкининг очилишида ХХР раиси Си Цзиньпин ҳам иштирок этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: