Ўзбекистон юқори тезликдаги янги темир йўл линиясини қуришга $400 млн. йўналтиради

Дата: 09:49, 30-01-2015.

Тошкент. 30 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон “Самарқанд-Бухоро” юқори тезликдаги янги темир йўл линиясини қуришга $400 млн. йўналтиради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бугунга келиб “Самарқанд-Бухоро” темир йўл линиясини электрлаштириш ишлари бошлаб юборилган. Уни 2016 йилда тугаллаш режалаштирилмоқда. Бу ишларни бажариш учун $400 млн. маблағ ажратилиб, қурилиш жойларида 700 янги иш жойлари ва фойдаланиш жараёнида 200 янги иш ўринлари ташкил этилади”, – деб таъкидлади ЎзТАГ мухбирига “Ўзбекистон темир йўллари” давлат-акционерлик темир йўл компанияси бош менеджери Шерзод Исматуллаев.

Янги темир йўлни эксплуатация қилиш учун 2016 йил охирига қадар икки юқори тезликдаги электропоезд сотиб олиш кўзда тутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: